Саволлар ва жавоблар
Энг кўп бериладиган саволлар
Умра сафари ҳақида энг кўп бериладиган саволларга аниқ жавоблар
Умрага бориш учун нима керак?
Паспорт (6 ойдан кўп амал қилувчи) ва 2 та расм. Визани, суғуртани, авиабилетни биз тайёрлаймиз.
Паспорт муддати 6 ойдан кам бўлса нима қилиш керак?
Саудия 6 ойдан кам паспортни қабул қилмайди — янгилаш керак. Янги паспорт 7-14 иш кунида тайёр.
Умра неча кун давом этади?
Стандарт — 14 кун (Мадинада 3, Маккада 11 кун). Премиум — 7 кун (ихчам дастур). VIP — индивидуал, мослашувчан муддат.
Умра қачон борган яхши?
Энг арзон — октябр-феврал (ҳавоси салқин, оломон кам). Энг қиммат — Рамазон ва Ҳаждан кейинги ойлар (лекин савоблироқ). Қишда Тошкент → Жидда парвоз 30-40% арзонроқ.
Умра қанча туради?
Стандарт — $1,000 дан, Премиум — $1,350 дан, VIP — талабга кўра (нарх менежер орқали). Аниқ нархни мавсумга қараб айтамиз. Телефон рақамингизни қолдиринг — 15 дақиқада қайтиб қўнғироқ қиламиз.
Бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Ҳа. Масалан, Стандарт ва Премиум пакетларда — 4 ойгача. Биринчи 50% банд қилишда, қолган 50% — сафардан 30 кун олдин. Нақд, карта (Visa/MasterCard/HUMO/UzCard) ёки банк кўчирма.
Меҳмонхонадан Ҳарамгача қанча?
Стандарт: Rizq Palace Hotel Makkah — Ҳарамга қулай масофада, пиёда ~1,7 км. Премиум: Sheraton Makkah Jabal Al Kaaba, Ramada Zad Al Tayseer ёки Novotel Makkah Thakher City (3–4★) — Ҳарамга яқин. VIP: Ҳарамга 1-линия 5★ — энг яқин люкс (Каъба манзарали хона).
Меҳмонхонада ўзбек таомлари борми?
Ҳалал овқат 100% кафолат. Ўзбек таомлари (палов, сомса, манти) Стандарт, Премиум ва VIP меҳмонхоналарда бор.
Касал бўлиб қолсам нима бўлади?
Тиббий суғурта ҳар пакетга киради. VIPда гуруҳ билан бирга тиббиёт ходими боради. Меҳмонхоналар ёнида 24 соат ишловчи клиникалар — етиб бориш 5 дақиқа.
Саудияда телефон ва интернет ишлайдими?
Ҳа. Аэропортдан SIM карта олиш мумкин (СТК, Мобилй, Заин — $10-20). Меҳмонхоналарда Wi-Fi бепул. Telegram, WhatsApp, Instagram бемалол ишлайди.
Умра қилиш учун нима билишим керак?
Тавоф, Саъй, Ният, Таҳаллул — асосий амаллар. Саёҳатдан олдин гидимиз бепул брифинг ўтказади — барчасини кўрсатиб ўргатади.
Сизда лицензия борми?
Ҳа. UT № 0023 — Дин ишлари қўмитаси берган Умра лицензияси (02.07.2026). Ҳужжатнинг асл нусхаси Лицензия саҳифасида; gov.uz расмий рўйхатидан ҳам текширсангиз бўлади. Туризм соҳасида эса 2018-йилдан фаолият юритамиз.
Сизнинг саволингиз
Рўйхатда йўқ савол борми?
Ёзиб қолдиринг — бизнинг эксперт операторимиз 5 дақиқада жавоб беради.
Аноним эмас — телефонингизга қўнғироқ қиламиз.
Саволингиз юборилди!
Операторимиз тез орада сизга қўнғироқ қилиб жавоб беради.